29896

Ички ишлар органи ходими қонунга кўра фуқарога қандай мурожаат қилиши керак?

Ўзбекистон 20 январь 16:42 1 912
Фото: guvd.uz

Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot телеграм каналида ёзилишича,»Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими фуқароларга мурожаат қилганида қуйидагиларга риоя қилиши керак:

ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабаби ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт;

Ички ишлар органи ходими фуқаро унга мурожаат қилган тақдирда, ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Изоҳ билдириш