29859

Наманган вилояти хокими ва бир гуруҳ мутасаддилар Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлганларнинг хонадонларига кириб, таъзия билдиришди (+фото)

Ўзбекистон 19 январь 17:56 2 051

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновдан иборат бир гуруҳ мутасаддилар Қозоғистонда ҳалок бўлган юртдошларимиз хонадонларига кириб, уларнинг оила аъзоларига таъзия билдирдилар. Бу ҳақида muslim.uz хабар берди.

Уламолар ва масъуллар ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларининг мусибатларига шерик эканларини айтиб, республикамизнинг барча масжидларида жума намозларида дуолар қилингани ва мадрасаларда хатми Қуръонлар ўқилаётганини билдиришди. Ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини изҳор қилишди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманидаги содир бўлган фожиа оқибатида вафот этганларнинг бирламчи рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатдаги 28 кишининг (дастлаб 29 киши эди – таҳр.) барчаси Наманган вилоятидан.

Изоҳ билдириш