29806

2018 йилда Тошкентдаги 200 та кўп қаватли уйларнинг 1 ва 2 қаватларида хусусий болалар боғчалари ташкил этилади.

Ўзбекистон 19 январь 14:56 606
Фото: МТВ

Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги брифинг ташкил қилинди. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги “Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 83-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Жумладан, Президентимиз томонидан 2017 йил 30 сентябрда “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ва “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Ҳозирда пойтахтимизда 3 ёшдан 6 ёшгача, яъни боғча ёшидаги болалар сони 190000 нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, бугунги кунда 69000 нафарга яқин болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида айнан ушбу болаларни босқима-босқич мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш нуқтаи назаридан ёндошилган.

Ўрганиш ва таҳлилларга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси тасарруфидаги мавжуд 447 та болалар боғчаларининг 61 таси таъмирга муҳтож. Қарорнинг 2-иловасида Тошкент шаҳрида таъмирланадиган мактабгача таълим муассасалари режа-жадвали келтирилган. Ҳозирда ушбу таъмирталаб болалар боғчаларига 8 минга яқин болалар тарбияланмоқда. Жорий йилда мазкур таъмирталаб болалар боғчаларини таъмирлаш ҳисобига қўшимча равишда 5,5 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олиш имконияти яратилади.

Тошкент шаҳрида 2018 йилда янги қуриладиган ва мавжуд кўп қаватли уйларни биринчи ва иккинчи қаватларида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари режа-жадвали тасдиқланган. Жорий йилда Тошкент шаҳрида 420 дан ортиқ қўп қаватли уйлар қурилади. Ушбу кўп қаватли уйларни 220 таси хусусий тадбиркорлар томонидан, 200 таси Ўзбекистон Республикаси Президентинг ПҚ-3350-сонли қарори асосида янги қуриладиган кўп қаватли уйлар ҳисобланади. Ушбу уйларни 220 тасининг биринчи ва иккинчи қаватларида тадбиркорлар томонидан 80 ўринли кичик ҳажмдаги хусусий болалар боғчалари ташкил этилади.

Ҳозирда мавжуд кўп қаватли уйларда болалар боғчаларини ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорларга ҳам розилик берилади. Кўп қаватли уйларни олди ва орқа томонларидаги ер майдонларида болалар ўйингоҳларини барпо этишга рухсат берилади. Мазкур боғчаларни ташкил этиш ҳисобига бу йили беш минга яқин болалар боғчаларга қамраб олинади.

Изоҳ билдириш