29738

Қуръон мусобақасида Ақтўбе қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда

Ўзбекистон 19 январь 11:13 426

Кеча, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликлар ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда. Ушбу содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида куни кеча, 18 январь куни Қуръон тиловатлари қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига бағишланди. Бундай савобли ишлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан маълум қилди.

 

Изоҳ билдириш