29716

Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги вазирликда ишламоқда

Ўзбекистон 19 январь 9:50 974
Кадр: “O‘zbekiston” telekanali

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вазирлик расмиий сайтида хабар берилган. Сайтда вазирликнинг ташкилий тузилмаси, раҳбар шахслари, шунингдек, мактабгача таълим соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида ахборот берилган.

Шаҳноза Шавкатовна бошқармада Елена Теннинг ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. Мазкур бошқарма давлат, нодавлат ва муқобил кўринишдаги болалар боғчалари фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган. Агриппина Шин вазирлик раҳбари этиб тайинланган.

Вазирликнинг асосий вазифалари этиб Ўзбекистонда ўзаро рақобатдош давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини яратиш орқали болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниш ҳажмини ошириш, шунингдек, амалиётга мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил воситаларини жорий этишдир.

Бундан ташқари, замонавий технологиялар ва методлар ёрдамида раҳбарлар ва педагогик кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, болаларга ғамхўрлик қилиш учун муносиб шароитлар яратиш кўзда тутилган. Вазирлик бу йўлда Жанубий Корея тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизидир.

Изоҳ билдириш