Халқаро футбол уюшмаси терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси БАА терма жамоасининг бир йўла беш поғона пастлаб 78-ўринга тушиб кетгани учун, бир поғонага кўтарилиб, 441 очко билан 77-ўринга жойлашди. Шунга қарамай, Осиё мамлакатлари таснифида олиб қараганда, Ўзбекистон 9-ўринга шўнғиган.
Кучли ўнталикда ўзгариш юз бермади. Немислар ҳамон дунёнинг биринчи рақамли терма жамоаси бўлиб турибди. Кейинги ўринлар Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Испания, Польша, Швейцария, Франция ва Чилига тегишли.