29678

Ақтўбедаги фожиа юзасидан Абдулла Арипов раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди

Ўзбекистон 18 январь 17:21 766

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ушбу фожиани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам беришни ташкиллаштириш мақсадида, Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида махсус идоралараро ҳукумат комиссияси тузилди.

Бу комиссия таркибига ТИВ, ИИВ, ФВВ, ССВ ва бошқа ташкилот ва муассасалардан вакиллар киритилган. Шунингдек, бу комиссия ҳалок бўлганларнинг шахсини ва сабабларини аниқлаш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб қўшни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятининг Ирғиз туманидан ўтувчи Самара – Чимкент автомобиль йўлининг 1068-километрида ичида 57 киши, жумладан, 2 нафар ҳайдовчи бўлган автобус аланга исканжасида қолди. Қозоғистон ҳукумати вакилларининг маълумотларига кўра, ёнғин туфайли 52 киши ҳалок бўлган, беш киши — икки нафар ҳайдовчи ва уч йўловчи қутилиб қолган, улар ўртача оғирликдаги куйиш билан жароҳатланишган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар ўзбекистонлик, ҳайдовчилар қозоғистонлик бўлишган.

Изоҳ билдириш