29612

Тошкент шаҳрининг бошқарув тизими ўзгаради

Ўзбекистон 18 январь 11:19 1 194

Тошкент шаҳри ҳокимлигида бошқарув тизимининг замонавий усулларини татбиқ қилиш мақсадида Сеул шаҳри мэрияси тажрибаси ўрганилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Айтилишича, бу «Рақамли офис», фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш, шунингдек, давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутади.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳмуд Асомовнинг маълум қилишича, Сеул мэрияси делегацияси ҳокимликда ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар, пойтахт туманларида мавжуд 44 сектор фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишга туширилган инновацион ишланмалар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

Ўрганишлар якуни бўйича кореялик мутахассислар соҳани такомиллаштириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини ишлаб чиқади.

Изоҳ билдириш