29608

Фарғона вилоятида эр-хотин газдан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистон 18 январь 11:12 485

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 56 яшар эркак ва унинг 54 ёшли хотини газдан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақида ИИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 16 январь соат 07.00 ларда Машрабжон Тошқўзиев ва унинг турмуш ўртоғи Азиза Тошқўзиевалар уйида пропан газ балонини иситиш печига улашда техника хавфсизлик қоидаларига, риоя қилмасликлари оқибатида печдан сизиб чиққан ис газидан захарланиб эркак воқеа жойида, аёл касалхонага келтирилганида вафот этган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Ужакент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро уйида газ печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уй эгаси ва уйида меҳмонда бўлган қўшниси хам куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Изоҳ билдириш