29591

“Тоштурма” янги манзилга кўчирилди

Ўзбекистон 18 январь 8:47 3 638

“Тоштурма”, Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов изолятори Тошкент вилоятининг Зангиота туманида кўчирилмоқда. Бу ҳақида “Правда Востока” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда “Тоштурма”да  20 нафар назоратчи ишламоқда. Маҳбуслар учун уларнинг яқинларидан озиқ-овқат ва кийим-кечакларни қабул қилиш тўхтатилган. Қабул бир ҳафтадан кейин, яъни янги манзилга кўчиш ишлари тугагач давом эттирилади.

Хабарда айтилишича, сўнгги вақтларда “Тоштурма”да сақланган маҳбуслар сони 2500 кишини ташкил этган. Зангиота туманидаги янги бино саккиз блокдан иборат бўлиб, юқоридан қараганда юлдуз шаклини эслатади.

 

 

Изоҳ билдириш