29583

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон 17 январь 22:22 1 751
Фото: President.uz

Бугун, 17 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига бағишланди.

Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали Қашқадарё вилоятига ўрнатилишини айтган. Қарши тумани марказига ўрнатилаётган ҳайкалнинг очилиши 24 январь санасига режалаштирилган. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида , давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи юбилейдан икки кун олдин Қашқадарё вилоятига ташриф буюришини ва тадбирга тайёргарликни бориб кўришини маълум қилган.

Изоҳ билдириш