29549

Ўзбекистонда гипсокартон тақчиллиги юзага келиши мумкин

Ўзбекистон 17 январь 17:08 1 106

Гипсокартон ишлаб чиқарувчи завод «Бухорогипс» ўзбекситонликларни ўз маҳсулотига бўлган тақчиллик эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Компания маълумотларига кўра, бу завод ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

«Заводимиз 2018 йил 1 мартга қадар вақтинчалик тўхтатилади. Шу муносабат билан қурилиш молларини савдо бозорлар ва дўконларда гипсокартон кичик тақчиллиги юзага келиши мумкин», — деб таъкидлашди компанияда.

Ундан аввал «Кнауф» компанияси вакиллари ушбу заводнинг 30 %дан кам бўлмаган даражада ишлаб чиқариш қувватларини ошириш режалаштирилганлиги маълум қилишди.

Изоҳ билдириш