29544

Самарқанд меҳмонхоналарида 25 % чегирма эълон қилинди

Ўзбекистон 17 январь 16:48 564

Самарқанд вилоятига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида вилоят ҳокимияти Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан биргаликда барча меҳмонхоналарда 25 %гача чегирма эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган матбуот анужманида бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов Ўзбекистонда айни дамда туризм мавсумий эканлигини ва йилнинг ярми давомида ушбу соҳада ҳеч қандай ҳаракат юз бермаётганини айтиб ўтган эди.

“Ички туризмни фаол ривожлантириш дастури тадбиркорларга бутун йил давомида даромад олиш имконини беради”, — деган эди Холмурадов.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 2,5 млн кишидан ошди. Бу 2016 йилга нисбатан 24,3 фоизга кўп.  Сайёҳлик хизматлари ҳажми 1,5 млрд. долларга етди.

Изоҳ билдириш