29508

Тошкентда валютафуруш «Нодир» қўлга олинди

Ўзбекистон 17 январь 13:25 1 117

2018 йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасига фуқаро Умаров Баходир Сафарович ариза билан мурожаат қилиб, унда “Нодир” исмли шахс валюта қимматликларини қора бозор нархида қонунга хилоф равишда олиш-сотиш билан шуғулланиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ариза асосида шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан юқорида кўрматилган шахсни қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилиб, унинг натижасига кўра соат 20:00ларда, Олмазор тумани ҳудудида Ғаниев Нодиржон Абдухалилович фуқаро Б.С.Умаровга 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни 57.750.000 сўмга ноқонуний равишда сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.А.Ғаниевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аризачининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш