29491

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги виза бекор қилинади

Ўзбекистон 17 январь 11:39 604

Ўзбекистон ва Тожикистон виза чекловларини бекор қилишга келишиб олди. «Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонда сафарда бўлди, у ерда маълум келишувларга эришилди. Битим президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари вақтида имзоланади», — деди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, бу жуда жиддий қадам, ва бу ишни амалга ошишини иккала томон халқлари ҳам катта умид билан кутишмоқда.

«Ишончимиз комилки, қариндошларникига бўладиган сафарлар миқдори ортади, шунингдек бу тиббий туризмнинг ривожланишига ҳам туртки бўлади, Тожикистон фуқаролари Самарқандга, Бухорога ва Хивага келишади. Биз келадиганлар сони 150-200 минг бўлишини кутмоқдамиз», — деди у.

Айни вақтда томонлар Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасидаги парвозларни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишмоқда.

Изоҳ билдириш