29460

«Тангем» Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги сайёҳлик элчиси сифатида фаолият юритади

Ўзбекистон 17 январь 9:27 951

Ўзбекистонликларга «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем роли билан машҳур бўлган жанубий кореялик актриса Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлади.

15 январь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида «Ўзбек дипломатиясининг янги воқеълиги: Бурч, масъулият ва вазифалар» мавзусидаги анжуманда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган эди. Маълумотларга кўра Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Tourism brand Ambassador of Uzbekistan лавозими жорий этилган. Ушбу лавозимга чет эллик машҳур сиёсий арбоблар ва медиа соҳасида машҳур артистлар тайинланиб, уларга Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш вазифаси юклатилади.

Изоҳ билдириш