29435

Учтепа туманидаги АЁҚШ да хайдовчи фуқорога қурол ўқталди

Ўзбекистон 16 январь 17:47 1 492
Фото: guvd.uz

2018 йилнинг 15 январь куни соат тахминан 17:30ларда фуқаро Тилляев Салохиддин Шокирович, ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли авотмашинасида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган автомашина ёқилғи қуйиш шаҳобчасида бўла туриб, фуқаро Норматова Зарина Икрамовна шаҳобча ичкарисига навбатсиз кириб келганлиги сабабли у билан ўзаро келишмовчилик натижасида, З.Норматовага «МРК-654К» русумли пневматик пистолетини ўқталган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Ш.Тилляевдан «МРК-654К» русумли пневматик пистолет олиниб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аризачининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш