29420

Олмазор туманида ғазабдан ўзини йўқотган эр хотинини бўғизлади

Ўзбекистон 16 январь 16:50 1 698

2018 йилнинг 7 январь тунги соат 2:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Нозимахоним 6-тор кўчаси, 25-а уйда даҳшатли қотиллик содир этилди. Оилавий низо оқибатида келиб чиққан жанжал сабабли жаҳл ва ғазаб ўтига минган Ю.Б. рафиқаси Ю.Г.нинг бир неча жойига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказиб, фарзандлари кўзи ўнгида уни ўлдирган.

Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқоновнинг KUN.UZ’га маълум қилишича, шу куни Олмазор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан жиноий иш очган.

Қотилликда гумон қилинган Ю.Б. ушланган ва 8 январда унга нисбатан 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан айб эълон қилинган. Айни вақтда гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.

Мазкур қотиллик бўйича тергов ишларини Тошкент шаҳар прокуратураси олиб бормоқда. Ҳозирда махсус экспертиза тайинланган. Дастлабки тергов ишлари давом этяпти

Изоҳ билдириш