29413

Президент қарорини янги форматда эълон қилиш бошланди

Ўзбекистон 16 январь 15:35 1 365

Ўзбекистон президентининг Матбуот хизмати биринчи марта жонли эфирда Шавкат Мирзиёевнинг қарорини ўқиб эшиттирди.

12 январь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати қошида журналистлар учун илк бор Press-hall ташкил этилди. Бу лойиҳа орқали журналистлар билан қарорлар ва қонунлар, президент фаолиятини ёритишда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

“Ўзбекистон24” телеканали билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 13 январь куни имзоланган “Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларнинг Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Изоҳ билдириш