29367

Россияда ис газидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари юртимизга олиб келинди

Ўзбекистон 16 январь 11:16 695

Россия Федерациясида ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадлари олиб келинди. Бу ҳақида ФВВ ахборот хизмати хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 11 январь куни Рязань области, Ряжск тумани, Шереметьево кўчаси 31-уйда 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ис газидан заҳарланган. Шулардан 4 нафари воқеа жойида вафот этган, 1 нафари оғир аҳволда Ряжск туманининг марказий касалхонасига ётқизилган.

13 январь куни соат 08:10да 2 нафар фуқаронинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Андижон шаҳри халқаро аэропортига олиб келиниб, 08:45да Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманлари ҳокимликлари вакиллари ҳамда вафот этганларнинг қариндошлари кузатувида манзилларга олиб борилиб, соат 12:00да дафн этилган.

14 январь куни соат 00:50да 1 нафар фуқаронинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Термиз шаҳри халқаро аэропортига олиб келиниб, 01:45да вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда вафот этганнинг қариндошлари кузатувида манзилига олиб борилиб, соат 09:00да дафн этилган.

14 январь куни соат 20:55да 1 нафар фуқаронинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Бухоро халқаро аэропортига олиб келиниб, 21:35да Навоий вилояти ФВБ, ИИБ, ССБ, Навбаҳор тумани ҳокимлиги ҳамда вафот этганнинг қариндошлари кузатувида манзилига олиб борилди.

Изоҳ билдириш