29356

Шайхонтоҳурда ёнида марихуана олиб юрган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 16 январь 10:04 368

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 1977 йилда туғилган Рустам Ҳожиохунов тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 1,82 грамм бўлган марихуана топилди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш