29344

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар 24 соат ишлаши мумкин

Ўзбекистон 16 январь 8:48 944

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси 15 январ куни маҳаллий вақт билан 16.00да журналистлар билан онлайн мулоқот ўтказди. Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати томонидан ташкиллаштирилган навбатдаги Пресс Холл меҳмони Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов соҳа олдида турган улкан режалар ҳақида гапириб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Матбуот анжуманида маълум бўлишича, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси «Call Center» маълумот марказига туристлар ва ресторанлар вакиллари томонидан Ўзбекистонда ресторан ва қаҳвахоналар кечки соат 23:00гача ишлаши ҳақидаги чеклов бўйича эътирозлар келиб тушган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон жамоат тановул муассасалари тегишли сертификатга эга бўлишса ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлай олишса 24 соат ишлашларини мумкинлигини маълум қилди.

Давлат қўмитаси раисининг таъкидлашича, бунинг учун кафе ва ресторанлар бошқа мамлакатларда кенг қўлланиладиган tourist-friendly сертификациясидан ўтишлари лозим бўлади.

Изоҳ билдириш