29323

Маърифат манзили… Булунғур туман Кеншашидан ажойиб ташаббус

Ўзбекистон 15 январь 20:45 411

Шарқ мамлакатлари қадим замонларданоқ илм маскани, маърифат манзили сифатида тан олинган ва бутун дунё аҳлини ўзига жалб қилиб келганлиги сир эмас. Ҳаттоки Европа мамлакатлари ҳам маърифатни Шарқдан ўрганишгани айни ҳақиқит. Албатта, бу борада китобнинг ўрни беқиёс эканлиги шубҳасиз.

Мухтарам Президентимиз  Ш. М. Мирзиёевнинг халқ орасида китобхонликни тарғиб қилиш, халқимиз, хусусан ёшларимизни илм-у маърифатли қилиш биз учун ниҳоятда зарур эканлигини куюниб гапиришлари ҳам бежиз эмас.

Бугунги кунда ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлида турли лойиҳалар шахсан ўзлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва  ҳаётга тадбиқ этмоқда. Нукус шаҳридаги ёш тадбиркор лойиҳаси асосида барпо этилган икки қаватдан иборат китоб маркази фикримизнинг яққол далилидир.

Шу каби эзгу мақсад йўлида, шунингдек жойларда ўтказилган сайёр учрашувларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ва ёшлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 15-декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи коллежи ахборот ресурс маркази фондидаги бадиий китобларни маҳаллий аҳоли ва уюшмаган ёшларга тарқатиш мақсадида “Сайёр кутубхона” лар режаси ишлаб чиқилди. Ушбу режа асосида  Килдон, Сарқипчоқ, Хўжамазгил ва Авлиё Парпи маҳаллаларига сайёр кутубхоналар ташрифи амалга оширилди. Жумладан чегара ҳудудда жойлашган 9224 – сонли ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳам назардан четда қолмади. Ҳаво анчагина салқин бўлишига қарамасдан китобга бўлган қизиқиш уларнинг қалбида илиқлик пайдо қилди. Бундай лойиҳалар ўтказиш ҳар доим зарурлигини яна бир англаб етдик.

Изоҳ билдириш