29300

16 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 15 январь 17:13 1 654

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 16 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -2 … 0 даража, кундузи -2 … 0 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда кечаси -16 … -11 даража, кундузи -7 … -2 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -13 … -8, кундузи -7 … -2 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -2 … +3 даража, кундузи -2 … +3 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилади. Кечаси -2 … +3 даража, кундузи -2 … +3 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида кечаси -2 … +3 даража, кундузи -2 … +3 даража совуқ бўлади. Термизда эса кечаси 0 … +5, кундузи 0 … +5 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 … +5 даража, кундузи +2 … +7 даража илиқ бўлиши кутиляпти.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -8 … -3 даража, кундузи -5 … 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 … +3 даража, кундузи -2 … +3 даража илиши мумкин.

Изоҳ билдириш