29211

Тошкентда илк бор катта ҳарбий фестиваль бўлиб ўтди

Ўзбекистон 15 январь 10:16 493

Тошкент осмонида вертолётлар, шаҳар марказида саф тортган ҳарбий қўшнлар ва қурол-аслаҳа намойиши – 14 январ Тошкентда Ватан ҳимоячиси куни нишонланди.

Ўзбекистон тарихида биринчи бор Ватан ҳимоячиси куни ана катта тантана билан нишонланда. Шаҳар марказида бўлиб ўтган “Қуролли кучлар ва ёшлар”  фестивалида ҳарбий қўшлар қурол-аслаҳалари, зарҳланган техника ва ҳарбий кийим бошлар намойиши бўлиб ўтди.

Фуқаролар у ерда нафақат бугунги кунда уларни қандай жиҳозланган қуролли кучлар ҳимоя қилаётганини кўришлари балким, қурол-аслаҳа билан яқиндан танишишлари, ўз қўллари билан ушлаб қуриш имкони яратилди. Бундай имконият, албатта Ўзбекистон фуқаролари қалбини ишончга тўлдириши, ёш авлодни эса ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун керакли муҳит яратади.

Тошкент марказида ташкиллаштирилган намойишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан 50дан ортиқ ҳарбий техника, 200га яқин ўқотар қуроллар ва бошқа ҳарбий аслаҳалар намойиш этилган. Намойишни осмонда Ўзбекистон байроғини кўтариб учаётган вертолётлар ва десантчи ва махсус бўлинмалар намойишлари тўлдириб турди.

Ўзбекистоннинг барча куч тизимлари оркестрлари иштирокида катта концерт бўлиб ўтди. Улар орасида Марказий ҳарбий ашула ва рақс ансамбли, ИИВ ансамбли, МХХ Чегара қўшнлари ансамбллари бор.

Шаҳар кўчалари бўйлаб эса ҳарбий автомобиллар паради бўлиб ўтиши ҳам байрамнинг қизиқ воқеаларидан  бирига айланди. Унинг ёнгинасида эса ҳарбий дала ошхонаси фаолит юритиб турди. Барча хохловчиларга замонавий ўзбек аскарларнинг кундалик овқатларини татиб кўриш имкони берилди.

Изоҳ билдириш