28984

«​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун​ қачон қабул қилинишига ойдинлик киритилди

Ўзбекистон 11 январь 11:51 1 905

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»​ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун ҳам янгидан қабул қилинади.

Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш муддати 2018 йил 10 октябрга қадар этиб белгиланди. Унга Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги масъул этилди.

Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг ваколат ва вазифалари чегарасини аниқ белгилаш; мазкур органларнинг ўзаро ваколатлар ва функциялар такрорланишини бартараф этишга, «​ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати​»​га оид нормалар белгиланмоқда.​

Изоҳ билдириш