28977

Қисқартирилаётган йўл-патрул хизмати постларида ишлаганлар ишсиз қоладими?

Ўзбекистон 11 январь 11:29 3 318

Республикамизда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул бўлган пробация хизматини жорий қилиш кўзда тутилаяпти.

Бу ҳақида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган, деб хабар берди «Халқ сўзи» нашри.

Хўш, пробация хизмати нима ўзи? У озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, шу жумладан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини руёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Шу бўйича ишлаб чиқилиши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида ана шу жиҳатлар белгилаб қўйилади. Пробация хизмати шахсий таркибини эса қисқартирилаётган йўл-патрул хизмати постлари штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилмоқда.

Бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу йил 20 ноябрь санасига қадар ишлаб чиқилади.

Изоҳ билдириш