28975

ОТМ кириш бўйича қабул квоталари оширилади

Ўзбекистон 11 январь 11:23 929

Олий таълим муассасаларига қабул квоталари 2017/2018 ўқув йилига нисбатан камида 20 фоизга оширилади. Бунинг учун давлат бюджети ва тўлов-шартнома маблағлари ҳисобидан 91 миллиард сўм сарфланади.

Бу ҳақида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсиянома олган абитуриентлар ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган ва тегишли сертификатни олган йигитларни олий таълим муассасасига алоҳида квоталар бўйича қабул қилиш назарда тутилади.

Шунингдек, хорижий университетларда зарур мутахассисликлар бўйича таълим олиш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини кенгайтириш учун 30 миллиард сўм йўналтирилади.

Изоҳ билдириш