28953

Тошкентда 18 ёшли ҳайдовчи пиёданинг ҳаётига зомин бўлди

Ўзбекистон 11 январь 9:47 572

9 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Ҳасанбий кўчасида рўй берган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида UzNews хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи «ВАЗ 21063» автомобилини ҳайдаб кетаётганида 47 ёшли пиёдани уриб кетган. Бунинг оқибатида асли андижонлик бўлмиш пиёда олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Бундан ташқари, ўсмир бошқарувни қўлдан бой бериб, йўл четида турган Nexia автомобилига урилган.

Айни пайтда иш юзасидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш