28945

Тошкентда жазони ўташдан бўйин товлаган жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон 11 январь 9:17 598

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1964 йилда туғилган фуқаро Галимов Геннадий Александрович ва 1971 йилда туғилган Тагаймуратов Тошкенбой Уразовичлар дайдиликда гумонланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинганлар.

Г.А.Галимов текширилган вақтда, у муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш) билан судланганлиги ва жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг ажримига асосан, унга нисбатан “ахлоқ тузатиш ишлари” жазоси тайинланганлиги, бироқ Г.А.Галимов, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, рўйхатда бўлган Тошкент вилоятидаги манзилида яшамасдан, Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланган. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Т.У.Тагаймуратов. текширилган вақтда, у муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш) билан судланганлиги ва жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти, Навоий шаҳар судининг ажримига асосан унга нисбатан “ахлоқ тузатиш ишлари” жазоси тайинланганлиги, бироқ Т.У.Тагаймуратов., жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, рўйхатда бўлган Тошкент вилоятидаги манзилида яшамасдан, Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланган.

Изоҳ билдириш