28929

Чегара мустаҳкам қўрғон

Ўзбекистон 11 январь 8:57 429

“Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар аскар эмас” дейишади. Юртимизда ёшлигидан аскар бўлишни, ҳарбий либос кийишни орзу қилмаган ўғлон топилмаса керак.

Айниқса сўнгги йилларда мустақиллигимиз тайанчи бўлмиш миллий армиямизга жуда катта эътибор қаратилмоқда, кўплаб кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу боисдан бўлса керак, ҳарбий хизматга бориб, ватан олдидаги ўз бурчини сидқидилдан, виждонан адо этиш истагидаги ёшлар сони кундан кунга ортса ортмоқмади, асло камайгани йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий Бош Қўмондони, Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қарорлари асосида “14-январ – ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳам ёш авлоднинг қалбида ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғуларини янада алангалатмоқда, десак буболаға бўлмас.

Ана шундай тадбирларнинг бири жорий йилнинг 10-январ куни Булунғур туманида ҳам бўлиб ўтди.
Туманнинг чегара ҳудудида жойлашган 10-умумий ўрта-таълим мактабида Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан “Чегара маустаҳкам қўрғон” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида намойиш этилган жанговор қуроллар, кўргазмали чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадбирдан кўзланган мақсад албатта, қуролли кучларимиз қудратини намойиш этиш эмас, аксинча, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришдир.

 

Изоҳ билдириш