28883

Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш такомиллаштирилади

Ўзбекистон 10 январь 16:17 2 530

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлга қадар “Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Адлия вазирлиги,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Бош прокуратура бу борадаги иш учун масъул этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш, давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш ва идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштирилишига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 510,0 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш