28879

Солиқ ва божхона тизими тубдан такомиллаштирилади. Ислоҳотлар амалга оширилади

Ўзбекистон 10 январь 16:01 502

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳага кўра, божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва экспорт-импорт соҳасини тартибга солиш кўзда тутилмоқда. Бош прокуратура, ДБҚ, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеренария қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ушбу лойиҳа учун масъул этиб белгиланган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида божхона чегарасидан товарларни ўтказиш тартиблари ва тизими, илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ миллий божхона режимларини қайта кўриб чиқиш, мамлакат ҳудудидаги божхона постлари, терминаллари ва омборларини экспресс-лабораториялар билан жиҳозлаш, божхона расмийлаштирувида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ва муддатларни кескин қисқартириш мақсадида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада божхона кўригини хавфни бошқариш тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик даражасига қараб «яшил» ва «қизил» йўлаклар орқали ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳа билан Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни тубдан такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш, замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш, кичик корхоналарга ягона солиқ солишда ялпи даромадни солиққа тортишдан фойдани солиққа тортишга ўтиш, пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш мақсадида унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳ билдириш