28871

Узоқ кутилган хабар: Ўзбекистонда прописка вa паспорт тизими соддалаштирилади

Ўзбекистон 10 январь 15:16 1 435

9 январдан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу дастурга асосан, Ўзбекистонда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини соддалаштириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, лойиҳаларда вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам берилади. Меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади. Шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилади.

Шунингдек, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш белгиланган.

Паспорт тизимини соддалаштириш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 20 мартгача ишлаб чиқилиши лозим.

Изоҳ билдириш