28839

Шавкат Мирзиёев: аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат “Телеграм”да ёзишма учун фойдаланади

Ўзбекистон 10 январь 12:06 596
Фото: President.uz
Президент ахборот-коммуникация технологиялари ривожига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда давлат раҳбари интернет тезлигини яхшилаш, кўрсатилаётган хизматлар сони ва сифатини ошириш сингари масалаларни ўртага ташлади.Йиғилишда Интернет тармоғига уланиш қамровини кенгайтириш ва тезлигини ошириш, дастурий таъминот, телекоммуникация соҳасида етакчи хорижий компаниялар билан алоқа ўрнатиш, “Электрон Ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий Интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли, аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат “Телеграм”да ёзишма учун фойдаланади, холос, деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги бизникидан 10 марта юқорилиги қайд этилди. Алоқа операторлари чекка ҳудудларда, автомобиль ва темир йўлларга яқин ҳудудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга Интернет нархини арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга кескин ошириш, 2020 йилгача эса МДҲ давлатлари даражасига етказиш чора-тадбирларини кўриш бўйича зарур топшириқ берилди.

Изоҳ билдириш