Швейцариянинг «Credit Suisse» банки Бошқарувчи директори Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
«2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрига Швейцариянинг «Credit Suisse» банки Бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди», — дейилади хабарда.
Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.