28757

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан янги жамғарма ташкил этилди

Ўзбекистон 9 январь 17:10 1 313

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 январдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарманинг асосий вазифлари:

вилояти инфратузилмасини яхшилаш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

вилоятда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш ҳисобланади.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш