28724

(Фото) Самарқанд ва Хоразмда хизмат қилаётган аскарлар яқинлари билан видеконференция орқали суҳбат қуришди

Ўзбекистон 9 январь 14:33 507

Дунёда касблар кўп. Аммо ҳарбийлик улар орасида энг шарафлисидир. Зеро, Ватан ҳимоячиси нафақат ўзини ва ўз оиласини, балки барча юртдошларини, халқини, мамлакатини ҳимоя қилади. Бугун Ҳарбий хизматга иродали, жисмонан ва руҳан соғлом, дунёқараши кенг, юксак интеллектуал салоҳиятга эга ёшлар саралаб олинмоқда.

14-январ – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқандда хизмат қилаётган Хоразмлик аскарлар ва Хоразмда хизмат қилаётган Самарқандлик аскарлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан “Менинг дўстим- Ватан ҳимоячиси” шиори остида конференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Бугун аскарлар ҳаётида унутилмас кун бўлди. Чунки улар ўз дўстлари ҳамда ота-оналари билан видеконференция орқали суҳбат қуришди. Бугунги тадбир ҳам ҳарбийларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Марказий Ҳарбий округ томонидан байрам арафасида яна бир қанча худди шундай туркум тадбирлар бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш