28716

Бегматов Соибжон Маҳмудович янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 9 январь 12:09 1 280

Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Бегматов Соибжон Маҳмудович бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Соибжон Бегматов яқин йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, «Мусиқий шарқшунослик», «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси» кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.

1996 йилдан буён санъатшунослик фанлари номзоди, «Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари» мавзусида илмий иш ёқлаган. Соҳага оид ижодий ишлари, илмий-публицистик мақолалари мунтазам нашр қилиниб келади.

Изоҳ билдириш