28697

Тошкентда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи қўлга олинди

Ўзбекистон 9 январь 11:41 743

2018 йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида, “ВАЗ-2106” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилган.

Мазкур автомашинанинг хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчиси, 1979 йилдда туғилган Холисов Дилшод Хамидуллаевичга нисбатан Тошкент вилояти, Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Д.Х.Холисов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Изоҳ билдириш