28683

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир ўтиш назорат пункти иш бошлайди

Ўзбекистон 9 январь 10:53 639

“Наврўз” умуммиллий байрами арафасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Самарқанд – Панжикент ўтиш-назорат пункти ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар бермоқда «Asiaplus» агентлиги ҳукуматдаги ўз манбаларига асосланиб.

Қайд этилишича, Бугунги кунда томонлар НЎПни очиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистон Тожикистонни 2010 йилнинг 1 ноябридан Тожикистоннинг Зарафшон водийсидаги Саразми ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Жартепани боғлаб турувчи, чегарадаги халқаро ўтказиш пункти ўз ишини тўхтатиши ҳақида хабардор этган.

Бугунги кунда Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида иккита халқаро НЎП 24 соат давомида ишламоқда.

 

Изоҳ билдириш