28664

ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича тезкор хабар тарқатди

Ўзбекистон 9 январь 8:58 2 209
Фото: Facebook «Водители Ташкента

Ўзгидромет маълумотига асосан, 11, 12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Хабарга кўра, шунингдек, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши ҳам кутилмокда.

«Қамчиқ довони орқали вақтинча ҳаракатланмасликни тавсия этамиз», дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, Қамчиқ довонида бугун соат об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ матбуот хизмати Қамчиқ довонида 44 та автотранспорт воситаси қор уюмидан чиқариб олингани ҳақида хабар қилганди.

Изоҳ билдириш