28660

Чегарадан «Нексия»сида бирданига 68та телевизор олиб ўтишга уринган шахс ушланди 

Ўзбекистон 9 январь 8:46 871

Ўзбекистон чегарачилари «Нексия»сида бирданига 68та телевизор ва 2160 дона лампочка олиб ўтишга уринган шахсни қўлга олишди. «2017 йилнинг 28 декабрь куни Фарғона тумани Қўрғонтепа маҳалласида Алижон Ўринбоевга тегишли «Нексия» машинасида умумий қиймати 142,5 миллион сўмлик 68та телевизор ва 2160 дона лампочка борлиги аниқланди. Мазкур товар-моддий бойликлар ўзбек-қирғиз чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилаётган бўлган».

Бундан ташқари, ушбу туманнинг Кўктош аҳоли масканида чегарадан телевизор олиб ўтишга уринган беш нафар шахс аниқланган. Улар чегарачиларни кўрибоқ юкларини ташлаб Қирғизистон ҳудудига ўтиб кетишган. Улар ташлаб кетган товарлар умумий қиймати 40 миллион сўм деб баҳоланди.

Изоҳ билдириш