28608

Бобур Алихонов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 8 январь 14:14 1 484

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Ахборот-таҳлилий мултимедиа маркази иш бошлади. Бу ҳақида «Халқ сўзи» газетасининг сайтида хабар берилди.

Марказ директори этиб узоқ вақт телевидениеда самарали меҳнат қилган Бобур Алихонов тайинланди. Б.Алихонов узоқ йиллар давомида «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» хизматида ишлаган. 2017 йилда эса Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Ахборот-таҳлилий мултимедиа марказининг асосий вазифаси аҳолини содир бўлаётган сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар, прокуратура органлари ходимлари фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларидан хабардор қилишдан иборат.

Марказнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Изоҳ билдириш