28547

Тезкор хабар! МТРК телеканалларининг логотиплари ўзгарди

Ўзбекистон 8 январь 0:14 1 583

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида фаолият кўрсатаётган деярли барча телеканалларнинг ҳозирги ўз логотипларини ўзгартириш кераклиги борасида компания раҳбарияти, телеканаллар директорларига 2018 йил 7 январь куни топшириқ берган.

Бугун соат 00.00 дан бошлаб телеканалларнинг логотиплари Стратегия йўлини эслатувчи логотипларга эга бўлади.

Логотипларда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғида мужассам бўлган ранглар умумлаштирилган. Деярли барча телеканаллардаги логотипларнинг бир хил ҳозирги кўриниши 2008 йилда янгиланган бўлиб, демак бу логотиплар ҳам тарихга айланади.

Демак, 2018 йилнинг 8 январь кунидан бошлаб, МТРКнинг телеканаларида янги логотипларни кўриш мумкин.

Умид қиламизки, телеканаллар логотиплари ўзгариши баробарида кўрсатувларнинг савияси ҳамда мазмун ўзгаради.

Изоҳ билдириш