28545

Президент: Ҳокимлар хонасини қўриқламасдан, Хитойга, Индонезияга бориши керак.

Ўзбекистон 8 январь 0:04 1 674

5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Тошкент вилояти фаоллари билан учрашувида қилган маърузасида бир қанча муаммоларга тўхталиб ўтган.

Ҳозир 1-2 тадбиркорнинг пули чет элда. Мен нима учун баралла айтаяпман: ҳамма эшитсин! Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни. Қўйинглар, корхона, завод қуринглар, кластер қилинглар. Неча миллион қилсанглар ҳам, бўлди у давр тугади, энди. Бўлган иш бўлиб бўлди. Олиб келинглар пулларингни. Миллатимизни иш билан таъминлайлик.

Ҳокимлар ўзининг иш билан, маънавият, маърифат, тарбия билан шуғулланиши керак. Хонасини қўриқламасдан, Хитойга, Индонезияга бориши керак. Сингапурга, Кореяга бориб, янги ғоя олиб келиши керак”, – деди давлат раҳбари.

Изоҳ билдириш