28514

Юлдуз Усмонова йилнинг энг яхши «эстрада хонандаси» бўлди

Ўзбекистон 7 январь 22:14 599

Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонанда»лари бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги «Эҳтиром» мукофоти 34 нафар ижодкорга топширилди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонандаси» номинацияси ғолиби деб топилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева «Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси» номинацияси совриндори бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева «Саҳнамиз фариштаси», Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев «Йил режиссёри» номинациялари ғолиби бўлди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган жами 34 ижодкорга ушбу соврин топширилди.

Изоҳ билдириш