28507

8 январ Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 7 январь 17:27 1 551

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 8 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 – +2 даража, кундузи +6 – +8 даража илиқ бўлади. 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -5 – 0 даража, кундузи 0 – +5 даража илиқ бўлади. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 – +5 даража, кундузи +3 – +8 даража илиқ бўлади. 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Кечаси 0 – +5 даража, кундузи +3 – +8 даража илиқ бўлади.  7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 – +5, кундузи +3 – +7 даража илиқ бўлади. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 – +3 даража совуқ, кундузи +3 – +8 даража илиқ бўлиши кутиляпти. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси -3 – +2 даража, кундузи -3 – +2 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси 0 – +5 даража, кундузи +3 – +8 даража илиши мумкин. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳ билдириш