28486

Шавкат Мирзиёев: Энди Ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади

Ўзбекистон 7 январь 11:40 604

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган, унда Президент нутқ сўзлаган.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиёев аҳолининг Ҳаж зиёратига юбориш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Энди Ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади. Адашган юртдошларимизни кафилликка оладиганлар Ҳажга боради. Бундайлар кам бўлса, Ҳаж квотаси ҳам камаяди», — деди Президент.

Маълумот учун, 2017 йили 7 350 нафар ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини амалга оширган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2018 йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик ҳали бошланмаган, зиёрат нархи ҳам белгиланмаган.

Изоҳ билдириш