28448

Кучли туман туфайли пойтахт аэропорти вақтинчалик ёпилди

Ўзбекистон 7 январь 10:45 273

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ноқулай метеошароит туфайли Тошкент аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилмаётганлигини билдиради.

Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаган, кўриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халқаро қоидаларга кўра бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади.

Ҳурматли йўловчилар, Сиздан қуйидаги телефонлар орқали қатновларнинг жўнаш ва етиб келиш вақтини аниқлаштириб олишни сўраймиз +99871 140 28 01/02/03/04.

Қатнов ҳолатини https://www.uzairways.com/flightstatus?action=2in ҳаволаси орқали текширишингиз мумкин.

Ҳурматли йўловчилар! «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси сизнинг хавфсизлигингиз ҳақида қайғуради ва бизни тўғри тушунганингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Изоҳ билдириш